Эрон чемпионати. Темировнинг голи «Персеполис»ни мағлубиятдан қутқариб қолди
Душанба, 09 Май
1657

Эрон Про лигаси 26-тури доирасида «Персеполис» сафарда «Зоб Оҳан» меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очган бўлса, 56-дақиқада Шерзод Темиров гол уриб, жамоасига дуранг натижа келтирди – 1:1.

Ушбу гол Шерзод Темировнинг Эрон чемпионатида киритган илк голи бўлди. Ўзбекистонлик 23 ёшли ҳужумчи бунгача 5 ўйинда гол кирита олмаган эди.

Маълумот учун, «Персеполис» 54 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Зоб Оҳан» эса 32 очко билан 10-поғонадан жой олган.

Эрон Про лигаси. 26-тур.
Зоб Оҳан – Персеполис – 1:1.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар