Почеттино «ПСЖ»даги 1,5 йил ҳақида: «Асосий вазифа ЕЧЛда ғалаба қозониш бўлганди»
Якшанба, 08 Май
2035
Фото: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино якунланаётган мавсум ҳақида хулослари билан бўлишди. 

«Бундай мавзуларни муҳокама қилиш жуда қийин. 1,5 йил аввал ушбу жамоа бошқарувини қўлга олганимда асосий вазифа Чемпионлар Лигасини ютиш деб белгиланганди. Кўзланган мақсадга эришмаган эканмиз, ишимизга баҳо беришимиз мушкул. 

Бизга нисбатан муносабат худди ҳеч нарса қўлга киритилмагандек бўлмоқда. Аслида, биз клуб тарихида 10-марта лига чемпионига айландик. Миллий чемпионат ғолиблигини доим қадрлаймиз», — деди Почеттино. 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум «ПСЖ» ЕЧЛ 1/8 финалида «Реал»га имкониятни бой бериб (1:0, 1:3), мусобақа билан хайрлашганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар