Конте «Тоттенҳэм»да Испания миллий жамоаси ҳимоячисини кўрмоқчи
Якшанба, 08 Май
3053
Фото: Getty Images

«Вильярреал» футболчиси Пау Торрес фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. 

«Football Insider» нашрининг хабар беришича, 25 ёшли футболчига «Тоттенҳэм» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шахсан «шпорлар» бош мураббийи Антонио Конте испаниялик футболчини жамоасида кўрмоқчи. 

Италиялик мураббий Лондон клуби раҳбариятидан барча мусобақаларда юқори ўринлар учун курашадиган жамоа қуриш учун ёзги трансферлар ойнасида ўзи сўраган футболчиларни трансфер қилиб беришни талаб қилмоқда. 

«Вильярреал» ўз етакчиси учун 45 млн фунт-стерлингдан кам бўлмаган товон пули талаб қиляпти. 

Маълумот учун, Торрес жорий мавсум «сариқ сувости кемаси» таркибида барча мусобақаларда 42та ўйин ўтказиб, 5та гол уришга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар