Конте: «Тоттенҳэм» футболчилари «Энфилд»даги дурангдан норози бўлишганини кўриш ёқимли»
Якшанба, 08 Май
3378
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Антонио Конте АПЛ 36-туридан ўрин олган «Ливерпуль» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Яхши натижа. Якунда ғалаба қозониш учун ажойиб имкониятга эга бўлдик.

«Ливерпуль» билан ўйнаш қийин, гап энергияга бой ажойиб жамоа ҳақида кетмоқда. Айниқса, «Энфилд»да қийин: бу ерда жуда шовқинли, атмосфера таъсирчан.

Менимча, жамоамиз сезиларли даражада яхшиланган. Шуни унутмангки, мен ноябрь ойида келганман ва ўйинчиларга ўргатиш учун ҳар куни қаттиқ ишлаш керак.

Футболчиларнинг жаҳли чиққанини кўриш ва улар «Энфилд»да ғалабани тортиб олишлари мумкинлигини ҳис қилишгани жуда ёқимли. Яхши ҳаракат қилдик, лекин, албатта, кучлироқ бўлишимиз мумкин», — дея Контенинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар