Клопп: «Ҳафтасига бир ўйин ўтказадиган, жаҳон даражасидаги мураббий ва футболчиларга эга жамоага қарши ўйнаш қийин»
Якшанба, 08 Май
5290
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 36-туридан ўрин олган «Тоттенҳэм» (1:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Ўйиндан жуда мамнунман. Баҳс учун режа тузган ниҳоятда кучли рақибга қарши ўйинда футболчилар кўрсатган характердан фахрланаман. 

Бугун биз аввалгидан юқори даражада нимадир қилдик. Қарши прессинг ажойиб эди. Аммо рақиб гол уришга муваффақ бўлди ва биз хотиржамликни сақлаб, босимни кучайтиришимиз керак эди, бу — жиддий муаммо. Лекин муваффақият қозониб, ҳисобни тенглаштира олдик. 

Албатта, бу биз кутган натижа эмас. Лекин мен хоҳлагандек ўйнадик, шунинг учун бу борада хафа эмасман. Жаҳон даражасидаги футболчилари ва мураббийи бор жамоага қарши ўйнаш жуда қийин. Улар бир ҳафта тайёргарлик кўришди, биз эса ҳар 3 кунда ўйнаяпмиз. 

Кийиниш хонасида кайфият ёмон, деб ўйламанг. Бошқа ўйинлар ҳам бор. Биз фақат ишлашда давом этишимиз керак», — деди Клопп BT Sport нашрига.

«Ливерпуль» Премьер-лигада 83 очко билан тўплар нисбатига кўра 1-ўринни эгаллаб турибди, аммо худди шунча очкога эга «Манчестер Сити» захирасида бир ўйин бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар