Бруну «Брайтон»дан учралган мағлубиятдан сўнг: «Кўрсатган футболим билан «МЮ» либосини кийишга лойиқ эмасман»
Якшанба, 08 Май
2307
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» етакчиси Бруну Фернандеш Англия Премьер-лигаси 36-туридан ўрин олган «Брайтон»га қарши ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг (0:4), беллашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. 

«Натижа ҳаммаси ҳақида гапириб турибди. Биз етарлича яхши футбол кўрсата олмадик. Рақиб биздан устунлигини кўрсатди. Уларда доим тўпни узатиш учун етарли вариантлар бўлди, яхши прессинг қилишди ва ҳақли ғалабага эришдилар. 

Амалда ҳеч нарса қила олмадик. Бу ўйин сифати ва жамоа ҳарактери билан ҳам боғлиқ масала. Ўйинимизга лойиқ натижани қабул қилиб олдик. 

Мухлисларнинг сўзларига келсак, мен ҳам улар каби ўзимни «МЮ» либосига муносиб, деб кўрмаяпман. Биз кўрсатган ўйин билан бу либосни кийиб юриш мумкин эмас», — деди португалиялик футболчи. 

Эслатиб ўтамиз, «Брайтон»дан учралган мағлубиятдан сўнг, «қизил иблислар» ЕЧЛ учун курашдан расман чиқди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар