АПЛ. «Ман Сити» «Ньюкасл»ни тор-мор этиб, 1-ўринга қайтди
Якшанба, 08 Май
5653
Фото: Getty Images

Англия чемпионатининг 36-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ньюкасл» дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди. Стерлинг дублга эришган бўлса, Лапорт, Родри ва Фоден ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. 

«Сити» очколарини 86тага етказиб, яна пешқадамликка қайтди ва «Ливерпул»ни 3 очкога ортда қолдирмоқда. «Ньюкасл» 43 очко билан 13-поғонада қолди. 

АПЛ. 36-тур
Манчестер Сити — Ньюкасл 5:0
8 май, «Этиҳад»

Голлар: Стерлинг (19, 90+3), Лапорт (38), Родри (61), Фоден (90).
Манчестер Сити – Эдерсон, Канселу, Лапорт (Райли, 87), Диаш (Фернандиньо, 46), Зинченко, Гвндўған, де Брюйне, Грилиш, Родри, Стерлинг, Жезус (Фоден, 63). 
Ньюкасл – Дубравка, Крафт (Триппьер, 68), Берн, Ласселс, Таргетт, Бруно Гимараэс, Лонгстафф, Альмирон (Мерфи, 80), Сен-Максимен, Вуд (Уилсон, 68), Жоэлинтон.
Огоҳлантиришлар: Бруно Гимараэс (31), Берн (70), де Брюйне (75), Таргетт (89).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар