Лига 1. «Монако» ўтган мавсум  чемпиони майдонида ғалаба қозониб 2-ўринга чиқиб олди, Тчуаменида дубль
Шанба, 07 Май
2156
Фото: Монако

Франция чемпионатининг 36-турини бошлаб берган ўйинда «Монако» сафарда ўтган мавсум чемпиони «Лилль» устидан ғалаба қозонди. Тчуаменининг дублига Гомес бир бор жавоб берди. 

«Монако» очколарини 65тага етказиб, 2-ўринга чиқиб олди. «Лилль» 51 очко билан 10-поғонада қолди.

Лига 1. 36-тур
Лилль — Монако 1:2
6 май, «Пьер-Моруа»
Голлар:
Гомес (69) — Тчуамени (42, 75).
Лилль – Лео Жардим, Челик, Фонте, Ботман, Жало, Гудмундссон (Жегрова, 56), Брадарич, Андре, Онана, Бамба (Лиҳажи, 90+2), Веа, Дэвид (Гомес, 56). 
Монако – Нюбель, Агиляр, Марипан, Бадиашиле, Кайо Энрике, Вандерсон, Головин (Якобс, 56), Тчуамени, Фофана, Бен-Йеддер (Боадю, 66), Фолланд (Жан Лукас, 81).
Огоҳлантиришлар: Челик (39), Фонте (51), Бен-Йеддер (66), Андре (87), Бамба (90).

Ўхшаш янгиликлар