Анчелотти: «Ақлдан озмасам, «Реал»да 80 ёшгача қоламан»
Шанба, 07 Май
4393

Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти «Реал»да 80 ёшгача ишлашга тайёрлигини билдирди.

«Агар ҳаммаси яхши бўлса, ақлдан озмасам «Реал»да 80 ёшгача қоламан. Клубдан истеъфога чиққан тақдиримда мураббийлик фаолиятимни якунлашим мумкин. Чунки «Реал»дан кейин бу жамоадан яхшироқ клуб топиш осон бўлмайди. 

«Реал»га керак бўлмай қолганимда нима бўлишини вақт кўрсатади. Ҳали бу ҳақда ўйлашга эрта», - дейди мадридликларнинг италиялик устози Marca билан суҳбатда.

Маълумот учун, 62 ёшли мутахассис 2021 йилда «Реал»га қайтиб, фаолияти давомида жамоани иккинчи марта бошқармоқда. Анчелотти 2013-2015 йилларда ҳам Мадрид клубида фаолият юритган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар