А Серия. «Наполи» Туриндан ғалаба билан қайтди
Шанба, 07 Май
1886
Фото: Getty images

А Серия 36-тури доирасида Туринда ўтган учрашув якунига етди.

«Наполи» сафарда «Торино»га қарши тўп суриб, Руиснинг ягона голи эвазига Туриндан ғалаба билан қайтди – 1:0.

Натижада, Неаполь клуби 73 очко билан турнир жадвалида 3-поғонадаги ўрнини мустаҳкамлади ва «Ювентус» билан фарқни 4тага етказди. «Торино» эса 47 очко билан 10-ўринда бормоқда. 
 
А Серия. 36-тур
Торино – Наполи 0:1

Гол: 0:1 – 73 Фабиан Руис.
Торино – Бериша, Синго, Родригес, Иццо (Жижи, 70), Бремер, Войвода (Ансальди, 66), Прат, Брекало (Пеллегри, 81), Мандрагора (Побега, 66), Риччи (Линетти, 66), Белотти.
Наполи – Оспина, Ди Лоренцо, Кулибали, Ррахмани, Мариу Руй, Фабиан Руис (Лоботка, 77), Замбо-Ангисса, Мертенс (Зелиньски, 68), Инсинье (Элмаз, 77), Лосано (Политано, 68), Осимхен (Петанья, 90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар