А Серия. «Интер» иродали ғалабага эришиб 1-ўринга кўтарилди, Лаутарода дубль
Шанба, 07 Май
3830
Фото: Интер

Италия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган дастлабки баҳсда амалдаги чемпион «Интер» ўз майдонида «Эмполи»ни қабул қилиб, камбэк кўрсатди. Индзаги жамоаси 0:2 ҳисобини автогол, Лаутаро Мартинеснинг дубли ва Алексис Санчеснинг қўшиб берилган дақиқаларда киритган тўпи эвазига ғалабага айлантира олди. 

«Интер» очколарини 78тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. Аммо «Милан» (77) 8 май куни «Верона»га ютқазмаса, яна пешқадамликка қайтади. «Эмполи» 37 очко билан 14-поғонада қолди. 

А Серия. 36-тур
Интер — Эмполи 4:2
6 май, «Жузеппе Меацца»
Голлар:
Романьоли (40, автогол), Мартинес (45, 64), Санчес (90+4) — Пинамонти (5), Аслани (28).
Интер – Ҳанданович, Думфрис (Дармиан, 77), де Врей, Шкриньяр, Димарко (Д`Амброзио, 70), Перишич, Брозович, Чалхонўғли (Видаль, 70), Барелла, Корреа (Санчес, 82), Мартинес (Жеко, 70). 
Эмполи – Викарио, Фьямоцци (Бенасси, 78), Романьоли, Луперто, Паризи, Штулац (Исмайли, 69), Бандинелли, Журковски (Ҳендерсон, 61), Аслани, Байрами (Ди Франческо, 61; Кутроне, 68), Пинамонти.
Огоҳлантириш: Мартинес (65).

Ўхшаш янгиликлар