«Рома» Италия грандлари кузатувидаги футболчисининг нархини эълон қилди
Жума, 06 Май
9364
Фото: Рома

«Рома» футболчиси Николо Заньоло ёзги трансферлар ойнаси вақтида клубни тарк этиши мумкин. 

«Calciomercato» нашрининг маълумот беришича, римликлар Николони яхши нарх эвазига сотиб юборишга қарши эмас. «Жаллороссилар» италиялик футболчига 50 млн евро нарх белгилади. 

Аввалроқ, Николога «Милан» ва «Ювентус»дан қизиқиш борлиги маълум қилинганди. 

Маълумот учун, Заньоло жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 39та ўйин ўтказиб, 7та гол ва 8та ассист амалга оширди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар