Манба: «Манчестер Сити» «Барселона» яримҳимоячисини трансфер қилмоқчи
Жума, 06 Май
5868
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоага қўшиб олишни истаётгани асосий футболчилари рўйхатига Френки де Йонг ҳам қўшилди. 

«The Sun» нашрининг хабар беришича, «шаҳарликлар» раҳбарияти Ҳоланд учун курашда ютиб чиқишига ишонмоқда ва энди эътиборни нидерландиялик яримҳимоячига қаратмоқчи. 

Аввалроқ, 24 ёшли футболчига «Манчестер Юнайтед» ва «Ювентус»дан қизиқиш бўлганди. 

Маълумот учун, Де Йонг жорий мавсум «кўк-анорранглилар» сафида 44та учрашувда иштирок этиб, 4та гол ва 5та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар