«Ливерпуль»да барча «Реал»ни кутганди, «Сити»ни эмас». Салоҳ ЕЧЛ финали ҳақида
Жума, 06 Май
11347
Фото: Getty images

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ барча жамоадошлари финалда айнан «Реал»ни кутганини айтиб ўтди.

«Ливерпуль» сафидан исталган футболчидан сўранг, барча финалда «Реал»га қарши ўйнашни кутган эди. Билмадим, нега бу ҳақда ўзи гапирмаслик керак. Бундай нарсаларга хотиржам қарайман. Шахсан мен «Реал»га қарши ўйинни кутгандим, «Манчестер Сити»га қарши ўйнашни эмас. Бу ҳақда очиқ гапиришим мумкин.

«Реал» - ажойиб футболчилар ва мураббийдан ташкил топган жуда кучли рақиб. Мендан финалда қайси рақибга қарши ўйнашни истайсиз деганларида «Реал» деб жавоб қайтарганман. Бу ажойиб финал бўлади», - дейди «Ливерпуль»нинг мисрлик тўпурари.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Ливерпуль» ўртасидаги ЕЧЛ финали 28 май куни Парижда ўтказилади. 

Сўнгги марта ушбу жамоалар 2018 йилги ЕЧЛ финалида ўзаро тўқнаш келган ва Салоҳ жароҳати сабаб майдонни эрта тарк этган баҳсда Мадрид клуби Бейлнинг дубли ва Бенземанинг голи эвазига 3:1 ҳисобида зафар қучган эди. Инглизлар сафидаги ягона гол Мане ҳисобига ёзилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар