Мане ЕЧЛ плей-оффида энг кўп гол урган африкалик футболчига айланди
Чоршанба, 04 Май
2219
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане ЕЧЛ 1/2 финали доирасидаги «Вильярреал» (3:2) билан ўйинда жамоасининг учинчи тўпини киритди. 

Натижада 30 ёшли сенегаллик Чемпионлар Лигаси плей-оффидаги голларини 15тага етказиб, бу кўрсаткич борасида африкалик футболчилар ичида рекордчига айланди. У «Челси»нинг собиқ форварди Дидье Дрогбани (14) ортда қолдирди. 3-ўринда Маненинг жамоадоши Салоҳ (11) бормоқда.

Маълумот учун, Мане бу мавсумда «Ливерпуль» сафида 47та баҳсда 20та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар