Гинтер «Боруссия»дан «Фрайбург»га ўтди
Чоршанба, 04 Май
1785
Фото: Getty Images

Мёнхенладбахнинг «Боруссия» клуби ҳамда Германия миллий жамоаси ҳимоячиси Маттиас Гинтер «Фрайбург»га ўтди.

«Фрайбург» клуби расмий сайти 28 ёшли футболчи янги мавсум олдидан таркибга қўшилишини маълум қилган. Гинтер янги жамоасида 28-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

«Фаолиятимда нимадир янгилик қилмоқчи бўлдим ва ўзим учун қадрдон бўлган клубга қайтдим. Шартнома шартлари менга маъқул. «Фрайбург»да катта потенциал бор, бу жамоага қайтиш – ҳақиқий омад», - дейди Гинтер.

Маълумот учун, Гинтер 2017 йилдан буён «Боруссия»да тўп суриб келаётган эди. У фаолияти давомида «Фрайбург»да ҳам тўп суришга улгурган. Маттиас 2014 йил Германия миллий жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган эди.

У жорий мавсум Бундеслигада 27 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар