ЕЧЛ. «Ливерпуль» Эмери эртагига камбэк билан якун ясаб, финалга йўл олди
Чоршанба, 04 Май
10212
Фото: Ливерпуль

Европа Чемпионлар Лигасида биринчи финалчи аниқланди. 

Сафарда 0:2 ҳисобида ютқазган «Вильярреал» жавоб баҳсининг биринчи бўлимида Диа ва Кокленнинг голлари эвазига ўртадаги фарқни йўққа чиқарди. Аммо иккинчи бўлимда Клопп Жота ўрнига Диасни майдонга тушириб, вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлди. Натижада Мерсисайд клуби 12 дақиқа ичида Фабиньо, Диас ва Маненинг голлари билан Эмери эртагига якун ясади.

«Ливерпуль» 28 май кунги финалда «Реал» —«Манчестер Сити» (биринчи ўйин — 3:4) жуфтлиги ғолиби билан баҳс юритади. 

ЕЧЛ. Яримфинал. Жавоб ўйини
Вильярреал — Ливерпуль 2:3

3 май, «Эстадио де ла Серамика»
Голлар: Диа (3), Коклен (41) — Фабиньо (62), Диас (67), Мане (74).
Вильярреал – Рульи, Фойт, Альбиоль (Орье, 79), Торрес, Эступиньян (Тригерос, 79), Ло Чельсо, Коклен (Педраса, 68), Капу, Парехо, Морено (Чуквуэзе, 68), Диа (Пако Алькасер, 80). 
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон (Цимикас, 80), Милнер, Алькантара (Жонс, 80), Фабиньо, Кейта (Ҳендерсон, 79), Салоҳ, Мане, Жота (Диас, 46).
Огоҳлантиришлар: Капу (63), Александер-Арнолд (77), Ло Чельсо (81), Пау Торрес (85).
Четлатиш: Капу (86).
Биринчи ўйин — 0:2.

Ўхшаш янгиликлар