«Лацио» футболчисини 80 млн евродан камига сотмайди
Сешанба, 03 Май
3024
Фото: Getty images

«Лацио» футболчиси Сергей Милинкович-Савич Европа грандлари қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

«Sky Sport» нашрининг маълум қилишича, Рим клуби сербиялик яримҳимоячини ёзда сотиб юборишни мақсад қилган.

«Бургутлар» ёзда бир нечта позицияларни кучайтириб олишни мақсад қилган, аммо бунинг учун етарли маблағ мавжуд эмас. «Лацио» Милинкович-Савичга 80 млн евро нарх белгилади.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 44та учрашувда майдонга тушиб, 10та гол ва 12та ассист муаллифига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар