«Финалга чиқиш учун барча имконият ишга солиниши шарт». Гвардиола «Реал»га қарши ўйин ва таркибдаги муаммолар ҳақида
Сешанба, 03 Май
9299
Фото: Getty images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Реал»га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

«Мадриддаги баҳсда Стоунз бизга ёрдам бера олмайди. У ўйинга тайёр эмас. Аввалги учрашувдаги таркибни танлайманми ёки йўқ, билмайман. Қандай таркибни танлаш ўйинни қандай қилиб ютмоқчи эканлигимиздан келиб чиқиб танланади. 

Шундай ҳолатлар бўладики, сен машғулотларда унча яхши кўринмаслигинг мумкин, аммо ўйинни жуда яхши ўтказасан. Қандай таркиб танланишини ўйин куни аниқлайман.

«Реал»дек жамоага қарши ўйин олдидан ўтган мавсум финалда тўп сурганинг ёрдам бериши мумкин, аммо бу финалга яна чиқишингни кафолатламайди. Биз финалга чиқиш учун барча имкониятларимизни ишга солишимиз шарт», - дейди «Манчестер Сити» устози.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ яримфинали жавоб баҳси доирасидаги «Реал» - «Манчестер Сити» ўйини 4 май, чоршанба куни соат 23:59да бошланади. Манчестерда ўтган дастлабки баҳсда мезбонлар 4:3 ҳисобида устун келишган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар