Фернандеш: «Голлар эмас, титуллар мени кўпроқ хурсанд қилган бўларди»
Сешанба, 03 Май
1213
Фото: Getty images

«Манчестер Юнайтед» етакчиси Бруну Фернандеш АПЛ 34-тури доирасида «Брентфорд»га қарши беллашувда киритган голи ҳақида гапирди. 

«Сўнгги марта гол урганимга анча бўлганди. Хурсандман, аммо очиғи, бу рақамлар мен учун аҳамиятга эга эмас. Мен голларни эмас, титулларни санашни хоҳлайман. 

Уйдаги сўнгги беллашувимиз эди. Мухлисларга яхши ўйин ва натижа совға қилишни истагандик. Ушбу мавсум давомида ўзимиздан кутилган ўйинни намойиш этиб бера олмадик. Аммо охирги баҳсни яхши ўтказдик. Олдимизда яна бир нечта ўйин бор, уларга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак», — деди португалиялик яримҳимоячи. 

Маълумот учун, «Брентфорд»га урилган гол Фернандешнинг Премьер-лига жорий мавсумидаги 10-голи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар