«Барселона» Рики Пучнинг трансфери масаласида қийинчиликка учрамоқда
Сешанба, 03 Май
3554
Фото: Getty images

«Барселона» футболчиси Рики Пуч жамоадан кетишни истамаяпти. 

Испаниянинг «Sport» нашри берган хабарда маълум қилинишича, каталонияликлар ўз тарбияланувчисини таркибда янги трансферлар учун жой бўшатиш мақсадида сотиб юборишни мақсад қилган. 

Аммо уни харид қилиш истагидаги жамоалар кўп эмас. Испаниялик футболчига қизиқиш билдирган жамоалар ҳам унинг юқори маошини тўлай олмаслигини айтган. 

Ўз навбатида, Пучнинг ўзи «Барса»да қолиб, асосий таркиб учун курашишни истамоқда. 

Маълумот учун, 22 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 14та учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар