Анчелотти: «Реал»дан кетгач, нафақага чиқсам керак»
Сешанба, 03 Май
5147
Фото: Getty images

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Мадрид клубидаги фаолиятидан кейин нафақага чиқмоқчи эканини маълум қилди.

«Реал»дан кетгач, мураббийлик фаолиятимни якунлаб, нафақага чиқсам керак. Агар клуб жамоада 10 йил қолишимни истаса, яна 10 йил қолишга тайёрман. Кейинчалик эса кўпроқ невараларим билан вақт ўтказишни, аёлим билан таътилда сафар қилишни истардим. Мураббийлик касбини танлаганингдан кейин шахсий ва оилавий режаларни бир четга суришингга тўғри келади.

Масалан, Австралияда ҳеч қачон бўлмаганман, Рио-де-Жанейрога бормаганман. Нафақага чиққач, бу жойларга саёҳат қилишни истардим. Опамни кўпроқ йўқлашни, яқинларим билан вақтни бирга ўтказишни хоҳлайман. Афсуски, ҳозирда бу ишларга вақт ажрата олмайман, шу боис ҳам жуда кўп ишларимни нафақагача қолдирганман», - дейди 62 ёшли италиялик мураббий Mundo Deportivo билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти жорий мавсум «Реал» билан Ла Лига чемпионига айланиб, кучли бешлик чемпионатларининг барчасида ғолиб бўлган илк мураббийга айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар