Анчелотти: «Бензема «Олтин тўп»ни ютади. Унга ўргатиш шарт эмас, у ўзи учун ҳам мураббий»
Сешанба, 03 Май
2920
Фото: Getty images

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Карим Бенземанинг «Олтин тўп»ни қўлга киритишига шубҳа қилмаслигини айтди.

«Каримга ўргатиш ёки уни йўналтириш шарт эмас. Ундан шунчаки тўғри фойдаланиш керак. У ўзи учун мураббий ҳам. Чунки Карим ажойиб профессионал, камтарин инсон ва зўр ўйинчи.

Бензема бу мавсумда якка ўзи жуда кўп ўйинларни ютиб бериб, ҳозирги мавқеимизни таъминлади. Айни дамда у жаҳоннинг энг номдор футболчиларидан бири бўлса-да, доимгидек камтарликни сақлаб қолади. Фикримча, унинг кучи айнан шунда.

У «Олтин тўп»ни ютади. Аммо бу совринни фақат ўзининг меҳнати эвазига эмас, ортида турган кучли жамоанинг ёрдами билан ютади», - дейди «Реал» бош мураббийи.

Маълумот учун, Карим Бензема жорий мавсум Ла Лигада 30 ўйинда 26та гол киритиб, чемпионликни қўлга киритган бўлса, ЕЧЛда 14та голга муаллифлик қилди. Франциялик ҳужумчи ЕЧЛда 14та, Ла Лигада 26та гол билан тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар