«Реал» «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан таркибда йўқотишга учради
Душанба, 02 Май
26521
Фото: Getty images

Чемпионлар лигаси яримфинали жавоб учрашувидан олдин «Реал» таркибида йўқотиш мавжуд.

Marca хабарига кўра, мадридликлар ҳимоячиси Давид Алаба катта эҳтимол билан «Манчестер Сити»га қарши учрашувни ўтказиб юборади. Австриялик футболчи Карло Анчелотти қўл остида ўтаётган машғулотларда қатнашмаяпти. 29 ёшли ҳимоячининг чоршанба кунга қадар сафга қайтиши деярли имконсиз эканлиги айтилмоқда.

Алаба Англияда ўтган 1/2 финалнинг дастлабки учрашувида (3:4) жароҳат сабабли танаффусда алмаштирилганди. 

Маълумот учун, «Реал» - «Ман Сити» учрашуви 4 май, чоршанба оқшомида, соат 23:59да бошланади. Биринчи ўйинда манчестерликлар 4:3 ҳисобида зафар қучган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар