Моуриньо: «Ютишни хоҳлаган жамоа етарлича ҳаракат қилмади, ғалабани истамаган клуб вазифасини уддалади, ҳакам эса уларга рухсат берди»
Душанба, 02 Май
3057
Фото: Рома

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия 35-туридан ўрин олган «Болонья» (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ўйин унчалик яхши бўлмади. Ғалаба қозонишни истаган жамоа етарлича ҳаракат қилмади, ғалаба қозонишни истамаган жамоа ўз олдига қўйган вазифани уддалади, ҳакам эса уларга рухсат берди. Натижада — сифатсиз ўйин. 

Албатта, Конференциялар Лигаси ўз таъсирини ўтказди. Биз болға ва сандон орасидамиз. Шубҳасиз, бутун мавсум давомида ҳам пайшанба, кейин эса дам олиш кунларида ўйнаш қийин. «Лестер» бугун АПЛ доирасидаги ўйинда 9 футболчисига дам берди. 

Ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик, имкониятларимиз бўлди, аммо ўйин етарлича яхши бўлмади. «Рома» етарлича ҳаракат қилмагани учун жавобгардир. Ҳакам ўйин сифатига масъулдир, лекин у бунга умуман эътибор бермади. Мен сифат қўшишга ҳаракат қилдим, лекин бир вақтда  майдонга тушган 4 футболчи кутилган таъсирни кўрсатмади. Абраҳам ва Залевски яхши ўйин кўрсата олишмади, Карсдорп ва Пеллегрини нимадир қилишди», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Football Italia.

Беллашув ҳаками Микаэль Фаббри эди.

Ўхшаш янгиликлар