Беларус чемпионати. 5та гол ҳам ўзбекистонлик ўйинчилар номига ёзилган баҳсда «Энергетик-БГУ» йирик ҳисобда ютди, Абдухолиқов тўпурарга айланди
Душанба, 02 Май
10161

Беларус Олий Лигаси 6-тури доирасидаги «Неман» - «Энергетик-БГУ» учрашуви якунига етди.

Ўйинда меҳмонлар 4:1 ҳисобида зафар қучишди. Бобур Абдухолиқов ҳет-трикка эришган бўлса, яна битта гол Абдуқодир Хурсандов номига ёзилди. Мезбонларнинг голи ҳам ўзбекистонлик футболчи номига ёзилди - «Энергетик-БГУ» яримҳимоячиси Шоҳрух Абдураҳмонов автогол муаллифи бўлди. 

Шу тариқа, «Энергетик-БГУ» 6 ўйиндан кейин 13 очко жамғариб, 2-ўринга кўтарилди. Пешқадам БАТЭ ҳисобида 15 очко мавжуд. Абдухолиқов бу ўйиндаги учта голи билан голлари сонини 8тага етказиб, тўпурарлар рўйхатида яққол пешқадамга айланди.

Беларус Олий лигаси. 6-тур
«Неман» - «Энергетик-БГУ» - 1:4

Голлар: Шоҳрух Абдураҳмонов ўз дар. - Бобур Абдихолиқов 7, 27, 88, Абдуқодир Ҳусанов 85.
«Энергетик-БГУ»: Артем Макавчик, Ярослав Макушинский, Александр Свирепа (Самотой, 70), Лаврик, Даниил Силинский (Хлебосолов, 70), Павел Пашевич, Шоҳрух Абдураҳмонов, Андрей Рилач, Абдуқодир Ҳусанов, Бобур Абдихолиқов, Роман Папарига (Гришенко, 63).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар