«Барса» ёзги дастлабки трансфери бўйича келишувга эришди. Клуб Френки де Йонгни сотишга қарор қилган
Душанба, 02 Май
13530
Фото: Getty images

«Барселона» ёзги трансфер ойнасида Френки де Йонгни сотишга қарор қилди, дея хабар бермоқда As нашри.

Манбанинг ёзишича, Каталония клуби «Валенсия» хавбеки Карлос Солер трансфери масаласида келишувга эришган. «Барса» 25 ёшли яримҳимоячи учун 20 миллион евро трансфер пули тўлашга тайёр. Раҳбарият футболчининг шартномаси бўйича ҳам келишувга эришган. Хави «Барса» директори Матеу Алеманига ушбу трансферни амалга оширишга рухсат берган.

Солер билан келишувга эришилгач, «Барселона» ёзда Френки де Йонг билан хайрлашишга қарор қилган. Нидерландиялик футболчига «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Барса» бу трансфердан 70 миллион евро пул ишламоқчи.

Маълумот учун, Солер жорий мавсум жами 34 ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та ассистга муаллифлик қилган. 

Аввалроқ, «МЮ» янги устози Эрик тен Ҳаг «Барса»даги собиқ шогирди Фрэнки де Йонгни Англияга таклиф этаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар