А Серия. «Рома» «Болонья»ни мағлуб эта олмай, ЕЧЛ йўлланмаси учун курашни тўхтатди
Душанба, 02 Май
7176
Фото: Рома

А Серия 35-тури доирасидаги якшанба кунги сўнгги ўйин якунига етди.

Римда «Рома» «Болонья»ни мағлуб эта олмади – 0:0. Шу куни Элдор Шомуродов 77-дақиқада Верету ўрнига захирадан майдонга тушди.

Шу тариқа, Моуриньо шогирдлари А Серияда ЕЧЛ йўлланмаси учун курашни тўхтатди. Клуб 59 очко билан 5-ўринга кўтарилди. Римликлар Европа лигаси учун кураш олиб боришади.

А Сериядан 2022/23 йилги мавсумда «Милан», «Интер», «Наполи» ва «Ювентус» Чемпионлар лигасида иштирок этиши ойдинлашди. 

А Серия. 35-тур
Рома – Болонья 0:0
Рома
– Руй Патрисиу, Манчини, Кумбула, Рожер, Мэйтленд-Найлз (Карсдорп, 58), Верету (Шомуродов, 77), Кристанте, Дзаньоло, Карлес Перес (Пеллегрини, 59), Афена-Гьян (Абраҳам, 59), Эль-Шаарави (Залевски, 58).
Болонья – Скорупски, Касиус (де Сильвестри, 62), Медель, Сумаоро, Бонифаци (Теате, 82), Хики, Сориано (Эбишер, 82), Схаутен, Домингес (Сванберг, 69), Арнаутович, Орсолини (Барроу, 62).

Ўхшаш янгиликлар