«Манчестер Сити» эгалари итальян клубини сотиб олиш арафасида
Шанба, 30 Апрел
5934
Фото: AFP

«City Football Group» ҳолдинг компанияси Италия С Серияси вакили «Палермо» бошқарувини ўз қўлига олишга яқин. 

Сицилия клуби президенти Дарио Мирри 6 млн евро эвазига клуб акцияларининг 80 фоизини сотишга тайёр. Бу ҳақида «La Gazette dello Sport» нашри хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, «Палермо» сўнгги бор 2016/2017 йилги мавсумда Италия А Сериясида ўйнаганди. 

Маълумот учун, «City Football Group» «Манчестер Сити»дан ташқари дунёнинг турли бурчакларидаги яна 11та клубга эгалик қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар