Манба: «Арсенал» «Манчестер Сити» ҳужумчисининг трансфери масаласида келишувга эришди
Шанба, 30 Апрел
8205
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэль Жезус фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин. 

«Fichajes» нашрининг маълумот беришича, «Арсенал» бразилиялик ҳужумчини 50 млн фунт-стерлингга сотиб олиш бўйича келишувга эришган. 

Ушбу трансферни шахсан Микель Артета хоҳлаган. Пьер-Эмерик Обамеянгнинг қишда клубдан кетгани ва Александр Льяказеттнинг ёзги трансферлар ойнаси вақтида бошқа клубга кўчиб ўтиш эҳтимоли мавжудлиги бунга сабаб бўлган. 

Ўз навбатида, «шаҳарликлар» ҳам Эрлинг Ҳоланднинг трансфери осонроқ кечиши учун ушбу келишувга рози бўлган. Шунингдек, норвегиялик футболчи олиб келингач, катта эҳтимол билан Жезус захирада қолиб кетиши мумкин. 

Аввалроқ, «Сити» «Ривер Плейт» ҳужумчиси Хулиан Алварес билан ҳам келишувга эришгани эълон қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар