Лукаку учун кутилмаган даъвогар пайдо бўлди
Шанба, 30 Апрел
16359
Фото: Getty Images

«Челси» футболчиси Ромелу Лукаку фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин. 

«Marca» нашрининг маълумот беришича, «Барселона» бельгиялик ҳужумчини харид қилиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. 

«Кўк-анорранглилар» бош мураббийи Хави раҳбариятдан ёзги трансферлар ойнаси вақтида битта кучли ҳужумчи олиб беришни сўраган. Бунгача каталонияликлар Эрлинг Ҳоланд ва Роберт Левандовски трансфери билан ҳам қизиқиб кўришга улгурди. 

Лукаку эса ёзги трансферлар ойнаси вақтидаёқ Лондон клубини тарк этмоқчи. У Испаниядан бўладиган таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр. 

Маълумот учун, 28 ёшли футболчи жорий мавсум Премьер-лигада 23та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар