Клопп: «Бир-биримизга мос эканлигимиз ҳисси мени «Ливерпул»га олиб келган»
Жума, 29 Апрел
1860
Фото: Getty Images

Юрген Клопп «Ливерпуль» билан 2026 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолагидан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Бу туйғуни тасвирлаш учун жуда кўп сўзлар бор... Биринчидан, бу — мамнуният, камтарлик, бахт, имтиёз ва ҳаяжон. 

«Ливерпул»да жуда кўп нарсаларни севиш мумкин. Келишимдан олдин ҳам бу ҳақда билардим. Келганимдан кейин янада яхшироқ билиб олдим ва аввалгидан ҳам кўпроқ. 

Ҳар қандай соғлом муносабатларда бўлгани каби ҳамма нарса ўзаро бўлиши керак. Бир-биримиз билан келишиб олишимиз керак. Бир-биримизга ниҳоятда мос эканлигимиз ҳисси мени бу ерга олиб келди. Шу боис шартномамни эртароқ узайтирдим. 

Бирга ўтказган йилларимиз туфайли бу сафар бошқача бўлди. Ўзимга савол беришим керак эди: «Ливерпул»да қолишим тўғрими?» Ёрдамчилар билан биргаликда «Ҳа» деган хулосага келдик», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Клопп «Ливерпул»да 2015 йилдан бери ишлайди. Бу вақт ичида у клуб билан 5та соврин, жумладан, Премьер-лига ва Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар