ЕЧЛ. «Ливерпуль» «Вильярреал»ни мағлуб этиб, финал сари дадил қадам ташлади
Пайшанба, 28 Апрел
16130
Фото: Getty Images

Европа Чемпионлар Лигасида иккинчи яримфинал жуфтлигида дастлабки ўйин бўлиб ўтди. 

«Ливерпуль» ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилиб, иккинчи бўлим бошида урилган голлар эвазига ғалаба қозонди. 53-дақиқада Ҳендерсоннинг узатмасидан сўнг Эступиньян автогол муаллифига айланган бўлса, 55-дақиқада Салоҳнинг пасидан кейин Мане жамоасининг иккинчи тўпини киритди.

Жавоб баҳси 3 май куни ўтказилади. 

ЕЧЛ. Яримфинал
Биринчи ўйин
Ливерпуль — Вильярреал 2:0

27 апрель, «Энфилд»
Голлар: Эступиньян (53, автогол), Мане (55).
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд (Гомес, 81), ван Дейк, Конате, Робертсон, Гомес, Ҳендерсон (Кейта, 72), Тиаго Алькантара, Фабиньо, Ориги, Салоҳ, Мане (Жота, 73), Диас (Ориги, 81).
Вильярреал – Рульи, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Эступиньян (Тригерос, 72), Ло Чельсо, Коклен (Педраса, 57), Капу, Парехо (Орье, 72), Данжума (Алькасер, 86), Чуквуэзе (Диа, 72).
Огоҳлантиришлар: ван Дейк (32), Эступиньян (47), Ло Чельсо (62).

Ўхшаш янгиликлар