«Манчестер Юнайтед» «Рома» футболчиси учун курашга қўшилди
Чоршанба, 27 Апрел
10009
Фото: Getty Images

«Рома» ҳужумкор яримҳимоячиси Николо Дзаньоло фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Daily Express хабарига кўра, римликлар футболчиси учун «Манчестер Юнайтед» ҳам курашга қўшилган. 22 ёшли италиялик футболчини манчестерликларнинг янги бош мураббийи Эрик тенг Ҳаг ўз жамоасида кўришни истамоқда. 

Аввалроқ, Николога «Ливерпуль» ва «Интер» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди. Жамоаси билан 2024 йилга қадар шартномаси бўлган футболчининг ўзи Рим клубини тарк этишга қарши эмас. Transfermarkt Дзаньолани 33 млн еврога баҳолаган.

Маълумот учун, Николо жорий мавсум жами 36 ўйинда 7та гол ва 7та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар