Лапорта Ҳоланднинг трансфери масаласида якуний жавобни айтди
Чоршанба, 27 Апрел
16923
Фото: AFP

«Барселона» президенти Жоан Лапорта Ҳоланд трансфери амалга ошмаслиги ҳақида гапирди. 

Сешанба, 26 апрель санасида Лапорта клуб раҳбарияти билан Каталониядаги мактабларнинг бирида меҳмон бўлди. Мактаб ўқувчиларидан бири ундан Ҳоланд трансферини сўраган. 

«Ҳоланд? Йўқ, уни трансфер қила олмаймиз, чунки нархи жуда қиммат», — дея каталонияликлар президенти сўзларини келтирмоқда «Marca» нашри. 

Аввалроқ, норвегиялик 21 ёшли ҳужумчи «Манчестер Сити» билан келишувга эришиш арафасида эканлиги хабар қилинаётган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар