ЕЧЛ. Ҳимоя ўйланмаган, голларга бой «карнавал»да «Ман Сити» «Реал»дан устун келди
Чоршанба, 27 Апрел
13193
Фото: UEFA

Европа Чемпионлар Лигасида яримфинал баҳслари бошланди. 

«Манчестер Сити» ўз майдонида «Реал»ни қабул қилиб, голларга бой очиқ ўйинда ғалабага эришди. Де Брюйне, Жезус, Фоден ва Силванинг голларига меҳмонлардан Бензема (2та) ҳамда Винисиус жавоб беришди. 

Мезбонлардан Силва чиройли гол урган бўлса, меҳмонлардан Винисиус майдон ярмидан рейд уюштириб тўп киритди. Бензема эса пенальтини Паненка услубида ижро ижро этиб, 14та гол билан турнир тўпурарига айланиб олди.

Мадриддаги жавоб ўйини 4 май куни бўлиб ўтади. 

ЕЧЛ. Яримфинал. Биринчи ўйин
Манчестер Сити — Реал 4:3

26 апрель, «Этиҳад»
Голлар: де Брюйне (2), Жезус (11), Фоден (53), Силва (74) — Бензема (33, 82 пенальти), Винисиус (55).
Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз (Фернандиньо, 36), Лапорт, Диаш, Зинченко, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Фоден, Марез, Габриэл Жезус (Стерлинг, 83).
Реал – Куртуа, Карвахаль, Алаба (Начо, 46), Милитао, Менди, Модрич (Себальос, 79), Кроос, Вальверде, Бензема, Винисиус Жуниор (Асенсио, 88), Родриго (Камавинга, 70). 
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (81), Начо (90+3).

Ўхшаш янгиликлар