Жезус: «Реал»нинг камбэкларини тўхтатиб бўлмайди, аммо «Ман Сити» ўзига ишонади»
Сешанба, 26 Апрел
2049
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэл Жезус ЕЧЛ яримфинали доирасидаги «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«ПСЖ» ва «Челси» билан ўйинларда камбэк қилган «Реал»ни тўхтатиб бўлмайди. Уларнинг деярли барча футболчилари Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида ўйнашда катта тажрибага эга. Бу — жуда муҳим. 

Лекин биз ўзимизга ишонамиз. Ўтган йили жамоамиз финалга чиқди ва, афсуски, мағлуб бўлди. Аммо ҳал қилувчи ўйингача боришга эришдик. 

2020 йили «Реал»га (2:1, 2:1) гол урганим? Доимгидек уларга қарши, айниқса, «Бернабеу»да ўйнаганингизда, бу жуда қийин. Ғалаба қозонгандик, аммо рақиб ҳам ҳаракат қилган. 

Ўшанда ўйнаган Винисиус Жуниор ҳозир анча етук. У — ўша футболчи, аммо етукроқ. Унинг мухлисиман. Умид қиламанки, у келажакда янада яхшиланади. Винига омад тилайман, лекин менга қарши ўйинларда эмас!» – дея «шаҳарликлар» форвардининг сўзларини келтиради Marca. 

«Манчестер Сити» — «Реал» ўйини бугун, 26 апрель куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар