Месси камида бир мавсум «ПСЖ»да қолади. Клуб унинг атрофида жамоа қуришга тайёр
Сешанба, 26 Апрел
2790
Фото: Getty Images

Лионель Месси «ПСЖ»да қолади.

Sky Sports хабарига кўра, аргентиналик 34 ёшли футболчи яна камида бир мавсумни Парижда ўтказади. Клуб футболчи атрофида жамоа қуришга тайёр.

Шунингдек, парижликлар Неймарга бошқа клубга ўтиш бўйича музокаралар олиб боришга имкон беради. Клуб ёзда катта қайта қуриш амалга ошириши кутилмоқда, катта эҳтимол янги бош мураббий билан.

Манбага кўра, ҳужумчи «ПСЖ» билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга умид қилмоқда. У Париж клубига ушбу турнирда ғалаба қозониш ниятида ўтган, шу билан бирга биринчи мавсумдаёқ буни амалга ошириш қийин бўлишини тушунган. У ҳамон мақсади сари интилмоқда.

Месси бу мавсумда Лига 1да 22та ўйин ўтказиб, 4та гол урди ва 13та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар