Кьеллини Аргентинага қарши қитъалараро финалдан сўнг, Италия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлайди
Сешанба, 26 Апрел
1475
Фото: Getty Images

Италия миллий жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллини Италия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди. 

Жорий йилнинг 1 июнь санасида бўлиб ўтадиган «Финалиссима» — қитъалараро финал беллашувида «скуадро адзуро» Америка Кубоги ғолиби Аргентинага қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув 37 ёшли футболчининг «мовий гвардия» сафидаги сўнгги ўйини бўлади. 

Беллашув Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Кьеллини 2004 йилдан бери Италия миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар