Гвардиола: «Реал»нинг тарихига қарши курашсак, бизда имконият йўқ. Уларнинг яримфиналга етиб келгани омад ҳам, тасодиф ҳам эмас»
Сешанба, 26 Апрел
6363
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ яримфиналидан ўрин олган «Реал»га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Бу мусобақада «Реал»ни (2020 йил 1/8 финалда — 2:1, 2:1) мағлуб этганмиз, аммо икки ўйин ҳам шиддатли бўлганди.

Олдинги йилларда чорак финалдаёқ турнирдан чиқиб кетардик. Ҳақиқат шуки, сўнгги ўн йилликда биз Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичидан ўтиб, ярим финалга чиқиш учун курашганмиз.

«Реал»ни қанчалик ҳурмат қилишимиз, улар қанчалик яхши эканлиги ҳақида кўп гапиришга ҳожат йўқ. Ҳаммаси шу. Бу — мен учун катта шараф.

Биз ҳам худди Мадрид клуби, «Вильярреал» ва «Ливерпуль» каби финалга чиқишни ҳамда ғолиб бўлишни истаймиз. Шу билан бирга қилган ишларимизни ҳеч қачон ерга урмайман. Ҳеч қачон.

Агар «Реал»нинг тарихига қарши курашишимиз керак бўлса, унда ҳеч қандай имконият йўқ. Тарих ўзи учун гапиради.

Биз учун бу ақл бовар қилмайдиган синов бўлади ва ундан ўтишга ҳаракат қиламиз. Баъзида қийналамиз, тўпга эга бўламиз, имкон бўлса ҳужум қиламиз.

«Реал»нинг яримфиналга етиб келгани омад ҳам, тасодиф ҳам эмас. Улар жуда кўп фазилатларга эга. Одамлар буни омад деб айтишади, лекин ундай эмас», — дея каталониялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Goal.

«Манчестер Сити» — «Реал» баҳси бугун, 26 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар