Анчелотти: «Мақсадимиз — финал. Одатда «Реал» финалга чиққанида, ғолибликка имконияти юқори бўлади»
Сешанба, 26 Апрел
4984
Фото: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ яримфиналидан ўрин олган «Манчестер Сити» билан ўйин ҳақида фикр билдирди.

«Биз учун «Реал»нинг ушбу мусобақадаги тарихи жуда муҳим, рақибларимиз учун эса ундан ҳам муҳимроқ. Клуб кўп йиллар давомида ёзаётган бу тарих футболчиларга клуб формасининг оғирлигини ҳис қилишларига ёрдам беради. Бу — ижобий таъсир. Ушбу либосда майдонга тушиш футболчига яхши маънода масъулият юклайди.

Яримфиналга ҳеч ким кутмаган икки жамоа чиқди — «Реал» ва «Вильярреал». Шу босқичга етиб келганимиздан хурсандмиз ва курашамиз. Бу клуб ҳар доим 100% кучини беради.

Биз учун яримфиналга чиқиш муваффақият эмас. Финалга чиқиш иштиёқидамиз. Мақсадимиз — финал ва «Реал»нинг финалга йўл олиши одатда турнирда ғолиб бўлиш имкониятини оширади», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

«Манчестер Сити» — «Реал» баҳси бугун, 26 апрель куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар