«ПСЖ» Почеттинони истеъофга чиқариш арафасида
Душанба, 25 Апрел
5330
Фото: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино мавсум якунлангач, клубни тарк этиши кутилмоқда. 

«The Times» нашрининг хабар беришича, Париж клуби раҳбарияти бу борада бир қарорга келиб бўлган. Истеъфога асосий сабаб сифатида жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги қониқарсиз натижаси кўрсатилмоқда. Тез орада томонлар ўртасида келишувни бекор қилиш бўйича ҳужжатлар имзоланади. 

Манбага кўра, аргентиналик мураббий ва унинг мураббийлар штаби умумий ҳисобда 15 млн евро компенсация олади. 

Парижликлар бош мураббийлигига Антонио Конте асосий номзод бўлиб турибди. Гарчи клуб асосий нишон сифатида Зинедин Зиданни кўраётган бўлса-да, италиялик мураббийнинг клуб мураббийлигига келиши ҳақиқатга яқин бўлиб турибди. Зидан Қатардаги мундиалдан сўнг, Франция миллий жамоаси бош мураббийлигини қўлга олмоқчи ва шу сабабдан «ПСЖ» томонидан таклиф қилинган бундан олдинги шартномаларни ҳам рад этган. 

Эслатиб ўтамиз, Почеттино «ПСЖ»ни 2021 йилнинг январидан буён бошқариб келмоқда. Унинг мураббийлигида клуб Франция Суперкубоги ва Лига 1 чемпионлигини қўлга киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар