ОЧЛ. «Насаф» «Ас Садд» устидан ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқиш учун муҳим қадам ташлади
Якшанба, 24 Апрел
9804
Фото: Насаф

Осиё Чемпионлар Лигасида 5-тур ўйинлари давом эттирилди.

«Насаф» гуруҳ фаворити саналган «Ас Садд» (4) билан рўбарў келиб, ишончли ғалабага эришди ва очколарини 8тага етказди. Акмал Мозговой дублга эришган бўлса, Ҳусайн Норчаев ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида мезбон «Ал Файсали» (8) Иорданиянинг «Ал Виҳдат»и (4) билан тўқнаш келади.

Қарши клуби сўнгги турда «Ал Виҳдат»ни ҳам мағлуб этса, камида энг яхши 2-ўринлар қаторида плей-оффга йўл олади. Қатарнинг 16 карра чемпиони «Ас Садд» эса турнир билан хайрлашди.

ОЧЛ. 5-тур
Насаф — Ас Садд 3:1

23 апрель. Саудия Арабистони
Голлар: Акмал Мозговой (64, 77), Ҳусайн Норчаев (75) — Родриго Табата (90+1).
Насаф — Абдувоҳид Нематов, Алибек Давронов, Ҳусниддин Алиқулов, Шароф Муҳитдинов, Дилшод Саитов (Сардор Саъдуллаев, 90), Ҳусайн Норчаев (Семир Смайлагич, 90), Суҳроб Нуруллоев (Иван Солоьев, 67), Акмал Мозоговой, Ойбек Бозоров (Азиз Холмуродов, 90), Марко Станоевич (Баҳром Абдураҳимов, 78), Умар Эшмуродов.
Ас Садд — Мешал Баршам (Саад Ал Шиб, 79), Педро Коррейра (Али Асадалла, 73), Абдулкарим Ҳасан, Тариқ Салмон, Муҳаммад Ваад, Ҳасан Ал Ҳайдос (Салим Ал Ҳажри, 88), Акрам Афиф, Боуалем Ҳуҳи, Гильерме Торрес (Родриго Табата, 31), Санти Касорла, Андре Айю.
Огоҳлантиришлар: Алибек Давронов (57), Дилшод Саитов (74).

Ўхшаш янгиликлар