Войнески: «Ғалаба учун етарли вазиятлар яратдик, аммо омад биз тарафда бўлмади»
Шанба, 23 Апрел
3417
Фото: Пахтакор

«Пахтакор» бош мураббийи Славче Войнески ОЧЛ 5-туридан ўрин олган «Сепахон» (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Бу футбол ва унда ўта қулай вазиятлардан фойдалана олмасанг, шундай ютқазиб қўйишинг мумкин. Бу — оддий ўйин. Ғалаба учун гол уриш керак. Урмасанг, рақиб жазолайди. Омад биз тарафда бўлмади. 

«Ад Дуҳайл» билан ва бугунги ўйинда кўп вазиятлар яратдик. Имкониятлар сони ғалаба учун бемалол етарли эди. Футболчилар охиригача курашишди, жонларини беришди. Улардан миннатдорман. Мусобақа мобайнида омадсиз бўлдик. 

«Сепахон» — яхши жамоа. Ҳимояда жипс ва тартибли ўйнайди. Ўз имкониятларидан фойдаланиб, жазолаб кета олади. Улар имкониятни сақлаб қолишди ва курашни давом эттиришади», — дейди Войнески матбуот анжуманида.

Ўхшаш янгиликлар