Тен Ҳаг Френки де Йонгни «МЮ»га таклиф этмоқчи. «Барса» таклифни кўриб чиқишга тайёр
Шанба, 23 Апрел
5126
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» янги бош мураббийи Эрик тен Ҳаг жамоага таклиф этишни истаётган дастлабки топ-футболчи маълум бўлди.

Diario Sport хабарига кўра, тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийига айлангач, «Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонг нидерландиялик мураббийнинг ёзги трансфер ойнасидаги дастлабки мақсадига айланган. 

Де Йонг «Аякс» сафида Тен Ҳаг қўл остида муваффақиятли тўп сурган. Шу сабабли нидерландиялик мутахассис ҳамюртининг имкониятларини яхши билган ҳолда яримҳимоячини Манчестерга олиб келиш масаласида музокара бошлашни сўраган. 

Қайд этилишича, «Барселона» Манчестер клубидан катта трансфер таклифи олса, клубдаги молиявий ҳолат яхшиланиши учун ҳам де Йонгни сотиши мумкин. Футболчининг ўзи эса Хави лойиҳасига ишонмоқда ва ҳозирча Каталония клубини тарк этиш ҳақида ўйламаяпти. Шунга қарамай, Френки ва Эрик ўртасида жуда яхши алоқалар сақланиб қолингани де Йонгнинг қарорига таъсир қилиши мумкинлиги айтилган.

Каталония клуби ҳозирда марказий яримҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида «Валенсия» яримҳимоячиси Карлос Солерга қизиқиш билдирмоқда. 

Маълумот учун, де Йонг жорий мавсум «Барса» сафида 42 ўйинда 4та гол ва 5та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар