Дитмар Ҳаманн: «Боруссия Дортмунд» Ҳоландсиз кучлироқ бўлади
Шанба, 23 Апрел
2599
Фото: Getty Images

Германия миллий жамоаси собиқ футболчиси Дитмар Ҳаманн Эрлинг Ҳоланднинг кетиши «Боруссия Дортмунд»га салбий таъсир кўрсатмаслигини айтди. 

«Менимча, нафақат мухлислар, футболчилар, балки клубнинг ўзи ҳам бу циркдан зерикди. «Боруссия» Ҳоландсиз ҳам гол ура олади. Доим шундай бўлиб келган. Мен Ҳоландсиз клуб янада кучайиши мумкин, деб ҳисоблайман. 

Чунки, у жуда кўп эътиборни жалб этяпти. Қишки трансферлар ойнаси вақтида жамоа ичида ҳам ўзини яхши тутмади. Унинг ҳаракатлари ҳурматсизликдек туюлди. У жуда кўп учрашувларни ўтказиб юборди. У билан ҳам дортмундликлар мағлубиятга учраб турганини эсдан чиқармаслик керак. Шунинг учун ҳам, унинг кетиши кўпроқ фойдали бўлади, деб ҳисоблайман. Бундан ташқари, унинг трансферидан тушадиган пулга «Боруссия Дортмунд» кўп масалаларни ҳал қилиши мумкин. 

Ҳоланд кетгач, бошқа футболчилар ривожланиб, жамоани олдинга бошлаши мумкин. Балки, у ушбу футболчиларнинг ўсишига тўғаноқ бўлаётгандир», — деди собиқ «Манчестер Сити» футболчиси. 

Аввалроқ, норвегиялик ҳужумчи «Манчестер Сити» билан келишувга эришиш арафасида экани хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар