«Бавария» «Der Klassiker»да ғалаба қозониб, қаторасига 10-бор Бундеслига чемпионига айланди
Шанба, 23 Апрел
2732
Фото: Getty images

Германия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган марказий баҳсда — «Der Klassiker»да пешқадам «Бавария» 2-ўриндаги «Боруссия» Дортмундни (63) қабул қилиб, Гнабри, Левандовски ва Мусиаланинг голллари эвазига ғалаба қозонди. Ягона жавоб тўпини Жан пенальтидан киритди. 

Натижада Мюнхен клуби очколарини 75тага етказиб, турнир якунига уч тур қолганида навбатдаги чемпионликни қўлга киритди. Жамоа ўз тарихида 32-бор,  қаторасига 10-марта Бундеслига ғолибига айланди.

Бундеслига. 31-тур
Бавария — Боруссия Д 3:1

23 апрель, «Альянц Арена»
Голлар: Гнабри (15), Левандовски (34), Мусиала (839  — Жан (52, пенальти).
Бавария – Нойер, Павар, Эрнандес, Упамекано, Дэвис, Горетцка, Гнабри (Мусиала, 63), Киммих (Зюле, 90+3), Мюллер (Забитцер, 82), Левандовски (Шупо-Мотинг, 90+3), Коман (Сане, 82). 
Боруссия Д – Ҳитц, Аканжи, Загаду, Геррейру, Жан, Брандт, Рейньер (Байно-Гиттенс, 67), Беллингем, Вольф (Пасслак, 88), Ройс, Ҳоланд (Мукоко, 88).
Огоҳлантириш: Жан (40).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар