Тен Ҳагнинг «МЮ»даги маоши маълум бўлди. У «Аякс»дагидан икки баравар кўп пул топади 
Жума, 22 Апрел
8948
Фото: Getty Images

Янги мавсум олдидан «Манчестер Юнайтед» бош мураббий сифатида фаолият бошлайдиган Эрик тен Ҳагнинг Англиядаги маоши маълум бўлди.

Daily Mail нашри хабарига кўра, нидерландиялик 52 ёшли мутахассиснинг Манчестер клубдаги йиллик маоши 9 миллион фунтни ташкил қилади. Бу маблағ тен Ҳагнинг ҳозирги иш жойи «Аякс» клубидаги маошидан икки баравар кўп.

Аввалроқ, Эрик «МЮ» билан 2025 йилга қадар шартнома имзолагани ҳақида хабар қилинган эди. Клуб Амстердам жамоасига мураббий учун 2 миллион евро товон пули тўлаб беради.

Маълумот учун, тен Ҳаг 2017 йилдан буён «Аякс» бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар