Рангник: «Тен Ҳаг – «МЮ» учун ажойиб танлов»
Жума, 22 Апрел
3707
Фото: Getty Images

Ральф Рангник Эрик тен Ҳагнинг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийига айланиши борасида муносабат билдирди.

«Бир-биримизни билмаймиз, Эрик билан шахсан учрашмаганман. Аммо унинг қўл остида «Бавария» ёшлар жамоаси ва «Аякс» қандай ўйнаганини кўрганман, менга жуда ҳам ёққан.

Аминманки, тен Ҳаг ўзи истаган янги штаб ва мавсумлар оралиғида таркибни шакллантирса, биз жамоа ўйинида катта ўсиш, умуман бошқа жамоани кўрамиз. Бунинг учун мавсум олди унда вақт бўлади.

Эрикнинг жамоани бошқариш учун асосий номзодлардан бири эканини билардим. Бу борада раҳбариятига ҳам бу мураббий яхши танлов бўлишини айтганман. «МЮ» учун тўғри ва ажойиб танлов», - дейди Рангник BBC билан суҳбатда манчестерликларни янги мавсумдан бошқарадиган Эрик тенг Ҳаг ҳақида.

Эслатиб ўтамиз, Ральф Рангник мавсум якунида лавозимини тарк этади. Аввалроқ, немис мутахассисининг Манчестерда маслаҳатчи сифатида фаолият юритиши ҳақида хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар