Тен Ҳаг: «МЮ»ни бошқариш – катта шараф. Жамоа билан муваффақиятларга эришмоқчиман»
Пайшанба, 21 Апрел
4141
Фото: AFP

Янги мавсумдан «Манчестер Юнайтед» бош мураббийига айланадиган Эрик тен Ҳаг клуб расмий сайтига дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди. 

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийига айланиш, жамоани бошқариш – катта шараф. Янги чақирувни интизорлик билан кутяпман.

Ушбу буюк клубнинг тарихи ва мухлисларининг иштиёқи қанчалик кучли эканидан хабарим бор. Бу жамоани ривожлантириб, ўзи муносиб бўлган муваффақиятларга етаклаш учун куч ва иштиёққа тўламан. 

«Аякс»да ўтган ажойиб йиллардан кейин жамоани тарк этиш қийин. Мухлисларга ишонтириб айта оламанки, «МЮ»га кетишдан аввал бор эътиборим мавсумни юқори даражада якунлашга қаратилади», - дея нидерландиялик мураббий сўзларини келтирган клуб расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, 52 ёшли мураббий Манчестер клуби билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади. У мавсум якунига етгач, «Юнайтед»га кўчиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар